• mail@anyroad.uz
  • (+998) 71 268 93 45

Ташкилот

Ташкилот

Автомобиль йўлларини лойиҳалаш

“Anyroad Engineering” масъулияти чекланган жамиятининг асосий йўналиши – умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. Лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун илғор технологияларни қўллаб замонавий компьютерлар ва дастурий таьминотдан фойдаланамиз. Бизнинг юқори малакали ва тажрибали мутахассисларимиз автомобиль йўлларини лойиҳалаш билан боғлиқ ҳар қандай ишни буюртмачи билан келишилган вақт ичида бажаришади.

“Anyroad Engineering” МЧЖ мутахассислари қуйидаги лойиҳа ишларини амалга оширади:

  • умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари, халқаро ахамиятдаги магистрал йўллар, барча тоифадаги автомобиль йўлларини таъмирлаш, қуриш ва реконструкция қилиш ишларини лойиҳалаштириш;
  • шаҳар ва қишлоқ йўллари ва магистрал кўчаларини лойиҳалаштириш;
  • маҳаллий кўчаларни лойиҳалаштириш;
  • транспортлар ҳаракати жадаллигини текшириш ва йўл тўшамасини ҳисоблаш;
  • сув кетказиш,сув кетказиш иншоотларини ва сув ўтказиш қувурларини лойиҳалаштириш;
  • ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг лойиҳалаштириш;
  • тўхтаб туриш жойларини лойиҳалаштириш;
  • қурилиш устидан назорат қилиш ва қурилиш лойиҳалари учун сифатни текшириш;
  • саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарига олиб борувчи йўлларни лойиҳалаштириш;
  • йўналишлар жойлашувини текшириш ва лойиҳани техник-иқтисодий асослаш;
  • атроф-муҳитга зарар етказилишини ҳисобга олган ҳолда  йўлларни янгидан лойиҳалаштириш;

Лойиҳа ишларини амалга ошириш бошида бизнинг юқори малакали мутахассисларимиз аввалмбор бошланғич маьлумотларни тўплаш ва тахлил қилишади. Алоҳида эътибор объект жойлашган жойнинг иқлим шароити ҳамда атроф-муҳит шароитларига берилади. Автомобиль йўлларини қурилиши ва ундан фойдаланишга таьсир кўрсатадиган барча омиллар ҳисобга олинади.

Шуни таъкидлаш жойизки, ташкилот томонидан ишлаб чиқилган барча лойиҳа ҳужжатлари амалдаги лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар шартларига тўлиқ жавоб беради. Мутахассисларимиз томонидан шлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари керакли давлат органларида келишилади.